Шунингдек қаранг
ИнстаФорекс ўз мижозларига энг долзарб янгиликларга, тадқиқотларга ва эксклюзив таҳлилий маълумотларга эга ахборот ресурсларидан фойдаланишга имкон беради.
Биз ҳозир ахборотлар ва янгиликларнинг узлуксиз оқими асрида яшамоқдамиз, бу маълумотларни бутун дунё диққат билан кузатиб бормоқда. Баъзи бировларни спорт оламидаги охирги воқеалар қизиқтирса, бошқалар дунёдаги сиёсий майдонларда юз бераётган воқеаларнинг ривожини кузатиб боради. Бироқ иқтисодиёт ва молия дунёсидаги янгиликлар устувор ҳисобланади.
Оддий одам ўзига шундай савол бериши мумкин: "Яқинлашаётган инқирозлар, МВФнинг молиявий ёрдами, Хитойда саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиши ёки пасайиши, нефть нархларининг динамикаси ва менинг кундалик ҳаётимга алоқаси бўлмаган бошқа шунга ўхшаш нарсалар тўғрисида билишимнинг нима кераги бор?". Ҳақиқатан ҳам, жаҳон иқтисодиётидаги воқеалар ривожи ҳақида хабардор бўлиш мумкинми? Яқинлашаётган инқироз ва рецессия даври ҳақида олдиндан билиш фойдалими?
Эҳтимол, бунга ўхшаш нарсаларга қизиқиш барибир фойдалидир. Биласизми, бутун дунё бўйлаб юзлаб ишбилармон одамлар ҳар куни умумий фойдаланиладиган маълумотлар ёрдамида жуда катта маблағларни ишлаб топишади?
Бундай одамлар иқтисод ва молия дунёсидаги янгиликлардан самарали фойдаланишади. Улар - фонд ва валюта трейдерларидир. Фаолиятининг турига кўра трейдерлар дунёдаги иқтисодий воқеалар ривожидан хабардор бўлишлари шарт. Ундан ташқари, улар молия дунёсидаги ҳар қандай ўзгаришларга дарҳол ўз муносабатларини билдириб, ўз вақтида олинган маълумотлар асосида қарор қабул қилишлари керак.
Брокерни тўғри танлаб олиш фойда миқдорига қандай боғлиқ бўлади
Энг кенг маънода барқарор фойда ишончли маълумотни ўз вақтида олиш имкониятларига боғлиқ. Шунинг учун савдони бошлашдан олдин аввал ишончли брокерни танлаб олиш шунчалик муҳимдир. Яхшигина фойда олиш учун қуйидаги учта шартдан жуда бўлмаганда биттасини бажариш зарур: савдо қилишда тажрибага эга бўлиш, техник таҳлил малакалариги эга бўлиш ёки фундаментал таҳлилда эксперт бўлиш кераке.
Бир пайтда ҳам савдо қилиш ва жуда кўп ахборот ресурслари орасидан зарур маълумотларни излаш ниҳоятда қийин. Фундаментал таҳлилчи афзал кўрадиган ва ўз қарорларини охирги иқтисодий янгиликларга асослайдиган трейдерларга ИнстаФорекс Форекс бозорида ишлаб пул топишнинг ажойиб имкониятини таклиф этади.
ИнстаФорекс компанияси Форек бозорида савдо қилиш учун сифатли ва ишончли хизматларни тақдим этиш соҳасида жаҳонда етакчи ҳисобланади. Ундан ташқари, компания ўз мижозларини энг долзарб янгиликларни, тадқиқотларни ва эксклюзив таҳлилий маълумотларни ўз ичига қамраб олган ишончли ахборот билан қўллаб-қувватлаб таъминлайди.
Сиз навбатдаги савдо қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни излашга диққатингизни бўлмасдан туриб, савдони олиб боришингиз мумкин. Бу ҳақда ИнстаФорекс ғамҳўрлик қилади. Энг долзарб воқеаларни кузатиб боришга имкон берувчи Инстафорексдан бериладиган жуда кенг ахборот ресурси Форекс бозорида савдо қилиш учун энг мақбул ечим ҳисобланади.
ИнстаФорекснинг мижози бўлганингиздан сўнг Сиз доимий равишда янгиланиб турадиган, ҳар 10 минутда чоп қилинадиган эксклюзив ахборотга, таҳлилий прогнозларга ва шарҳларга кириш ҳуқуқини қўлга киритасиз. Бундан ташқари, Сиз кундалик асосда Форекс-янгиликлари шарҳига бағишланган ихтисослаштирилган янгиликлар канали ИнстаФорекс ТВ ёрдамида воқеалар ривожини кузатиб боришингиз мумкин.
Эртами ёки кечми Сиз фундаментал таҳлил асосида савдо қилишдан ташқари бирор янгиликни синаб кўришни истаб қоласиз. ИнстаФорекс турли хил хизматларни тақдим этади. Масалан, Сиз маблағларингизни бошқа муваффақиятли трейдерларнинг ҳисоб-варақларига ўтказиб ПАММ-Инвестор сифатида ўз кучингизни синаб синаб кўришингиз мумкин ёки ИнстаФорекс компаниясидан InstaCopy тизимида рўйхатдан ўтишингиз мумкин, у тажрибали трейдерларнинг битимларидан нусха олишга имкон беради. Сизнинг диққат эътиборингизга бинар опционлар билан савдо қилиш, InstaWallet (савдо ҳисоб-варағининг ҳар бир эгаси фойдаланиши мумкин бўлган кўп функционалли электрон сервис), Gear (ҳар қандай қулай браузерда савдо фаолиятини амалга оширишга имкон берувчи савдо вебтерминали), бепул VPS-хостинг ва ҳ.к. шу каби хизматлар тақдим этилади.
ИнстаФорекс компанияси 2007 йилда ташкил этилган эди. Бугун бу компания Форекс бозорида дунёдаги энг йирик хизматлар етказиб берувчиларининг ўнталиги қаторига киради. Бутун дунёдаги 2 000 000 дан ортиқ киши ИнстаФорекснинг мижозлари ҳисобланади. Компаниянинг 200 дан ортиқ ваколатхоналари дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида фаолият кўрсатади. ИнстаФорекснинг фаолияти 25 та халқаро мукофатлар билан тақдирланган, жумладан, Осиёнинг энг яхши Форекс-брокери, энг яхши ECN-брокер, Осиё-Тинч океани минтақасида энг яхши брокер ва бошқа фахрий совринлар.
ИнстаФорекснинг ютуқлари World Finance Awards, European CEO Awards, UK Forex Awards ва International Finance Magazine экспертлари томонидан эътироф этилган эди.
Singapore Business Review журнали (2015 йил, сентябрь)
Орқага