empty
 
 

Форекс бозорида савдо сигналлари – бу савдо воситаларини (валюта жуфтликларини) харид қилишга ёки сотишга бериладиган сигналлар, яъни бу позицияни ўз вақтида очиш ва ёпиш учун сигналлардир.


Айни пастда савдо сигналлари Форекс валюта бозорида жуда талаб қилинадиган хизмат ҳисобланади. Бу сигналлар трейдерга фойдали ахборотни айтиб туради: операцияни қайси валюта жуфтлиги бўйича ва қандай нархда амалга оширган тўғри бўлади, катта йўқотишнинг олдини олиш мақсадида қайси даражада стоп-лоссни қўйиш керак. Тренд ҳаракати олдиндан нотўғри айтилган бўлса, сигнал максимал натижага эришиши учун тейк-профитни қаерга ўрнатган маъқуллигини сигнал кўрсатади.


Форекс бозорида сигналлар трейдер учун муҳим вазифани бажариш шубҳасиздир. Бироқ трейдер уларга тўла ва сўзсиз амал қилиши керак эмас. Улар унинг кундалик савдосидага ёрдамчиларидир халос, чунки позициянинг очилиши тўғрисидаги қарорни трейдер барча асосларнинг йиғиндиси асосида қабул қилиши керак, хусусан: ташқи муҳит омиллари (микро- ва макроиқтисодий омиллар), техник таҳлил, бозордан ташқари факторлар (сиёсий вазиятлар, турли хил форс-мажор ҳолатлари ва бошқ).


Интернет тармоғида жуда кўп миқдордаги сайтлар фаолият юритиб, улар юқори фойдани кафолатловчи Форекс-сигналларни таклиф этишади: "Бизнинг савдо сигналларимиздан фойдаланилганда 10 та валюта жуфтликлари бўйича ойига 1 000-1 500 пункт фойда олиш мумкин, савдо жараёни тўла автоматлаштирилган".


Бундай таклифларга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва трейдерлик оламида юқори обрўга ва тасдиқланган нуфузга эга бўлган, текширилган манбаларга ишонинг. Савдо Форекс-сигналларининг тарқатмасини қуйидаги тарзда текшириш мумкин: энг яхши кўрсаткич Сиз ишонадиган одамларнинг (етказиб берувчининг хизматларидан фойдаланган дўстлар, ҳамкасблар, яқинларингиздир).


Агар бундай кишилар топилмаса, у ҳолда таҳлилни мустақил ўтказиш керак. Буни валюта бозорида амалга оширилган битимларнинг динамикасини ўз Форекс-брокерингиз орқали текшириб амалга ошириш мумкин. Одатда, бундай статистика мижозлар фойдаланиши учун қулай бўлади. Агар маълумотлар тақдим этилмаса, у ҳолда бошқа компанияни излашга тўғри келади, ваҳоланки бугунги кунда танлов ўнлаб ёки хатто юзлаб шунга ўхшаш ташкилотлар билан чекланмайди.


Савдо Форекс-сигналлар ишонли бошқарувга муқобил сифатида тақдим этилади. Ҳар қандай ҳолда ҳам битимларни тузишда Сиз бозорни мустақил таҳлил қилмасдан бошқа кишиларнинг тажрибасига ёки дастур алгоритмига таянасиз. Агар сигнални сотиб олсангиз, у ҳолда қайд қилинган суммани обуна учун тўлайсиз ва ўз брокерингизнинг савдо платформасиорқали битимларни мустақил тузасиз. Агар ишончли бошқарув хизматлари доирасида инвестиция киритаётган бўлсангиз Сизнинг номингизда битимлар ва ўз ихтиёрига кўра брокер ёки бошқарувчи трейдер амалга оширади, лекин Сиз ўз фойдангизнинг бир қисмини у билан бўлишасиз. Ҳар қандай ҳолда ҳам, агар валюта бозорида вазият Сизнинг фойдангиз томонида бўлмаса Сиз барча йўқотишлар хатарини ўз зиммангизга оласиз.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.