Шунингдек қаранг
Электрон валютанинг мутлақ фарқ қилувчи жиҳати унинг виртуаллиги ҳисобланади, айнан уни пайпаслаб кўриш, портмонега қўйиб қўйиш ёки магазинда ҳисоб-китоб қилиш мумкин эмас. Агар моддий жиҳати тўғрисида гапирадиган бўлсак, у ҳолда электрон валютанинг ўзи мавжуд эмас. Лекин унинг моддийлиги тўғрисида иккиланмаса ҳам бўлади. Интернетда электрон валюта ёрдамида истаган нарсани сотиб олиш мумкин: квартира, машина ёки маиший буюмлар. Электрон валютани худди истаган бошқа валюта сингари Сизга зарур бўлган валютага алмаштириш ва аксинча қилиш мумкин. Виртуал ҳамённи дарҳол, бир онда олдиндан тўланган карталардан, масалан WebMoney, Яндекс.Деньгидан фойдаланиб тўлдириш мумкин. Пулларни ҳам керакли миқдорда ўз банк ҳисоб-варағидан ёки оддий банк орқали ўтказиш мумкин. Пулларни банкомат ёки банк орқали олиш мумкин. Бундан ташқари, электрон валютада Сиз кредит олишингиз мумкин. Буларнинг ҳаммасини глобал интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Одатда, электрон валюта билан барча операциялар бор йўғи бир неча секундни эгаллайди.
Электрон валюта оддий пуллардан фарқли равишда одатдаги валютадан бир неча фарқ қилувчи жиҳатлари бор:
1. Электрон валютани қалбакилаштириш мумкин эмас.
2. Компьютерда виртуал ҳамённи яратиб ва ундан махсус шпионларга қарши ҳимояга эга бўлиб, учинчи шахлар уни ҳеч қачон буза олмайдилар. Махфийлик Сизга кафолатланади. Бундан ташкари Сиздан кандайдир махсус рухсатномалар талаб қилинмайди.
3. Сиз истаганизча электрон ҳисоб-варақлари очишингиз мумкин.
4. Сиз мутлақ мустақилсиз. Сиз ўзингиз учун қўйиладиган маблағингизнинг пул миқдорини аниқлайсиз.
5. Сиз ҳар доим пулни кимга ва қаерга жўнатишингиз кераклигини ва улар қаердан ўтказилганлигини биласиз.
6. Операцияни амалга оширишда мутлақ ишончлилик. Электрон валюталардан фойдаланиб, Сиз битимларни протекция билан амалга ошириш, яъни харидларга товарни қабул қилиб олингандан кейингина пул тўлаш имкониятига эга бўласиз.
7. Валюта билан амалга ошириладиган операциялар бир неча секунддан ортиқ вақтни олмайди.
8. Фақат электрон пулларга сотиб олиш мумкин бўлган товарларни харид қилиш имконияти.
9. Электрон валютадан фойдаланиб, Сиз кредит олишингиз мумкин. Шу билан бирга Сиз кердит беришингиз ҳам мумкин.
10. Жуда кўп банклардан фойдаланиш имконияти, мультивалюталик, алоқадаги узилишларга барқарорлилик.
Шундай қилиб, электрон валюта - бу ўша оддий пуллар эканлигини айтиш мумкин бўлиб, фақат улар рақамли шаклда ифодалангандир.
Жаҳон Интернет тармоғининг динамик тарзда ривожланиши туфайли бу тўлов имкониятларига бошқача қарашга мажбур қилади. Электрон валютанинг юқорида санаб ўтилган барча афзалликлари унинг ҳар бир кишига зарурлигини кўрсатади.
Электрон валюта - бу мутлақо янги нарса бўлиб, у инсоннинг имкониятларини кенгайтиради, ягона салбий жиҳати - бу янгилик қўрқувидир.